Бугун пойтахтнинг икки тумани электр энергиясидан узиб қўйилади
Жамият
−
12 Июнь 2023
6697Тошкент шаҳрининг икки туманида яна таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 12 июнь куни истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди:
• Яккасарой туманининг У.Носир, К.Яшин, Жамбил, Тадбиркор ҳамда Мираҳмедова кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
• Яшнобод туманининг Шоҳсанам, Латофат ва Бунёдкор кўчалари ҳудудида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 10 июнь куни 3 туманида (Миробод, Яшнобод, Юнусобод), 9 июнь куни 6 туманида (Чилонзор, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Миробод, Яшнобод), 8 июнь куни 3 туманида (Учтепа, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек), 7 июнь куни туманларида (Бектемир, Учтепа, Яшнобод, Чилонзор) 6 июнь куни Бектемир, Чилонзор, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Яккасарой туманларида яшувчилар электр энергияси таъминотидан узиб қўйилган эди.
LiveБарчаси