Бугун Мирзиёев Мустақиллик байрамида қатнашади
Жамият
−
29 Август 9620 1 дақиқа
Бугун, 29 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этади ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўяди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Кечқурун давлат раҳбари Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, мамлакат халқига табрик билан мурожаат қилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг Глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли Мирзиёевга Трампнинг самимий саломи ва Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан табрикларини етказганди.
Live
Барчаси