Бугун “Манчестер Сити” мавсумдаги учинчи совринини қўлга киритиши мумкин
Спорт
−
18 Май 2019
4248Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада АПЛнинг бу галги мавсуми ўз якунига етган эди.
Аммо АПЛнинг икки клуби бугун ҳам майдонга тушишади. Унда футбол ишқибозлари Англия кубогининг бу йилги ғолиби номини билиб олишади.
Қаторасига иккинчи марта Премьер лигада чемпионликни қўлга киритган “Манчестер Сити” Англия кубоги финалида “Уотфорд”га қарши майдонга тушади.
Ўйин Лондондаги муҳташам “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни Кевин Фриенд бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи назорат қилиб боришади. Шунингдек, бугун ҳакамларга ВАР тизими ҳам ёрдамлашади.
Эътиборлиси, Пеп Гвардиола шогирдлари бугун Англия кубогини қўлга киритса бу соврин улар учун жорий мавсумдаги учинчи титулга айланади. “Шаҳарликлар” ҳозиргача АПЛ чемпионлигидан ташқари, Англия лига кубогини ҳам қўлга киритган.
Ўшанда “Манчестер Сити” Лондоннинг “Челси” клубини пеналтилар эвазига мағлуб этишган эди.
LiveБарчаси