Бугун “Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғига бурканади
Жамият
−
01 Сентябрь 2020
18110Бугун, 1 сентябрь куни дунёдаги энг баланд иншоот “Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати “Бурж Халифа”да Ўзбекистон байроғи 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:45да 1 минут давомида намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ҳам Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни муносабати билан “Бурж Халифа” кўк, оқ, яшил тусга кирганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023