Бугун Андижондаги қонли фожиага 14 йил тўлди

Жамият

image

Ўзбекистон мустақил сиёсати, унинг миллий манфаатларини, конституциявий тузумини ағдариш ва исломий давлат барпо этишга қаратилган мудҳиш жиноят 2005 йилнинг 12-13 май кунлари юз берганди. Ўша куни Андижон марказида аввалига театр биноси ёқиб юборилгани ва ҳокимият биносининг террорчилар томонидан босиб олиниши натижасида тинч аҳоли, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳалок бўлишганди. 

Ҳар йили ушбу сана яқинлашаркан хорижий ОАВлар бўҳтонларга қоришган мақолаларни эълон қилиб туради. “Тинч намойишчилар ўққа тутилгани” иддао қилинадиган бу каби мақолаларнинг таг замирида ҳеч қандай далил, ишончли факт ва асослар бўлмайди.

Шунчаки, ёш, навқирон давлатларда революция қилиш, нотинчликни келтириб чиқариш орқали минтақада барқарорликни йўққа чиқаришни мақсад қилган халқаро ноҳукумат ташкилотларнинг йўриғига юрадиган бу каби ОАВларнинг ғайритабиий ҳикоялари, “афсона”ларига ҳеч ким ишонмайди, лаббай демайди. 

Террорчиларнинг ташқи кучлар таъсиридаги бу тартибсизликлари оқибатида 187 киши ҳалок бўлганди. Ҳалок бўлганларнинг 60 нафари тинч аҳоли, 31 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари эди. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан олиб борилган аксилтеррор тадбирлар вақтида эса 94 нафар террорчи йўқ қилинган, 76 нафари яраланган.
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Андижон ОАВ 2005

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг