Бугун 5 та ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон бўлади
Бу қизиқ
−
08:56 1718 1 дақиқа
Бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 5-10 м/с ни ташкил этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 сентябрь куни ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлиши, ёғингарчилик кутилмаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиРоналду “Ал-Наср” клубини сотиб олмоқчи
15 сентябр