12 нафар ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади
Спорт
−
09 Ноябрь
4530Бугун, 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилаётган IMMAF Жаҳон чемпионатининг финал жанглари бошланади. Икки кун давомида 12 нафар ўзбекистонлик жангчи ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Жумладан, Ўзбекистон вакилларидан эркаклар 5 та вазнда, аёллар 3 та вазнда ғолиблик учун октагонга кўтарилади.
Шунингдек, бугун мусобақанинг расмий очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади. Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена” мезбонлик қилаётган мусобақаларнинг очилиш маросими соат 16:00 га белгиланган. Турнир 10 ноябрь куни якунланади.
Бугун финалда жанг қиладиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:
Эркаклар
1. Фирдавс Отамуродов (52.2 кг);
2. Қарши Усмонов (52.2 кг);
3. Жамшид Тиллаев (61.2 кг);
4. Зафаржон Асатов (65.8 кг);
5. Зафар Рашидов (65.8 кг);
6. Сарварбек Ҳасанов (83.9 кг);
7. Миржалол Ўролов (97 кг);
8. Асрорбек Анваржонов (97 кг).
Аёллар:
1. Музаяна Садриддинова (65.8 кг);
2. Маҳлиё Абдуманнопова (74.8 кг);
3. Хуршидахон Розиқова (79.4 кг).
LiveБарчаси