Бугун ҳаво 30 даражагача исийди
Жамият
−
08:20 1067 1 дақиқа
Ўзгидромет бугун, 1 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22 даража илиқ бўлади.
Live
Барчаси