Буданов маҳбусларни алмашиш бўйича музокара ўтказиш тамойилларини айтди

Олам

image

Украина маҳбусларни озод қилишда биринчи навбатда оғир касал ва оғир яраланган одамларни, шунингдек, аёлларни қайтаришни талаб қилмоқчи. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов маълум қилди.

Бунинг учун дастлаб Украина ҳарбий асирлар билан муомала қилиш бўйича мувофиқлаштириш штабида Жамоатчилик кенгаши тузилади. Будановнинг сўзларига кўра, жараённи олиб боришда энг узоқ вақт асирликда бўлганларга имтиёз берилади.

“Шунингдек, биз фуқаролик маҳбусларини, хусусан, 2014 йилдан бери асирликда бўлганларни қайтариш учун барча саъй-ҳаракатларни қиламиз. Мариуполь ҳимоячиларига, хусусан, “Азовсталь”ни ҳимоя қилганларга алоҳида эътибор қаратилади. Қрим татарларини ҳам унутмаймиз”, деб тушунтирган Буданов.

Украина Ички ишлар вазири Игорь Клименко берган маълумотларга кўра, ҳозирда Россия асирлигида мамлакатнинг 1917 нафар ҳарбий хизматчиси ва ходимлари бор. Шулардан 1368 нафари “Азовсталь” – Мариуполдаги Азов денгизи соҳилида жойлашган металлургия заводи ҳимоячиларидир.

Украинанинг Курск вилоятига ҳужумидан сўнг, Россия Украина билан асирларни алмашиш бўйича музокараларни бошлади. Украина Россиянинг Курск вилоятидаги ҳужуми пайтида юзлаб рус аскарларини асирга олган. Россия маҳбусларни алмашиш масаласини муҳокама қилиш учун Украинага мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк Россия Федерациясининг Курск вилоятида 102 нафар россиялик маҳбус асирга олинганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, маҳбуслар орасида “Ахмат” бўлинмаси зобитлари ва вакиллари ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Буданов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг