Украина Курскда 102 россияликни асирга олди
Олам
−
16 Август
7411Кеча, 15 август куни Россия Федерациясининг Курск вилоятида 102 нафар россиялик маҳбус асирга олинган. Бу ҳақда бугун, 16 август куни Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк маълум қилди.
“Кеча биз филигран операциясини ўтказдик, натижада 102 нафар россиялик қўлга олинди. Келажакда ҳимоячиларимизни уйга қайтариш учун бундан қанчалик самарали фойдаланиш ҳақида ҳозирданоқ ўйлаяпмиз”, дейди Малюк.
Унинг сўзларига кўра, маҳбуслар орасида “Ахмат” бўлинмаси зобитлари ва вакиллари ҳам бор.
“Ҳозир ҳарбий контрразведка ва УХХ терговчилари россиялик маҳбуслар билан ишламоқда”, дейди Малюк.
Унинг айтишича, маҳбуслар кенг қамровли кўрсатмалар бергандан сўнг ва улар билан қонунда назарда тутилган барча тартиблар Бош разведка бошқармаси ва Украина Хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилгандан сўнг, Украина томони Россия Федерацияси билан уларни алмашиш бўйича музокаралар олиб бориши мумкин.
6 август куни Украина Қуролли кучлари Курск вилоятига ҳужум бошлади. 9 август куни минтақада федерал даражадаги фавқулодда ҳолат жорий этилди. 10 август куни Россия Федерацияси Миллий аксилтеррор қўмитаси Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида терроризмга қарши операция режимини жорий қилди. 12 август куни Белгород вилоятининг Украина билан чегарадош Краснояружский туманида эвакуация бошланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 август куни “Financial Times” Курск вилоятида россиялик маҳбусларнинг муҳим қисми қўлга олинганидан сўнг, Россия ва Украина алмашинув бўйича музокаралар бошлаганини хабар қилганди. Бироқ Россия расмийлари Курск вилоятидаги россиялик маҳбуслар ҳақидаги маълумотга расман изоҳ бермади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь