Бу жойга шахсий маблағимдан 6 млрд сарфладим – Ортиқхўжаев “Мовий гумбазлар” хиёбони ҳақида
Жамият
−
13 Февраль 2021
12631Хабарингиз бор, бундан бир неча ҳафта аввал Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга пойтахт маркази – “Мовий гумбазлар” ресторани ёнидаги боғ ўрнида барпо этиладиган “Истиқлол” боғи лойиҳасини тақдим этган эди. Ушбу лойиҳа кўплаб тошкентликлар, хусусан ушбу ҳудудда истиқомат қилиб келаётган аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Кўпчилик ҳудуддаги дарахтлар кесилишига эътироз билдирди. Мазкур масалада мамлакат раҳбарининг тўнғич қизи – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдириб, боғ аҳолининг фикрини ўрганган ҳолда обод қилиниши кераклигини айтиб чиқди.
Кўплаб норозиликлар ва эътирозлардан сўнг, бугун, 13 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тошкентликлар билан учрашди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев аҳоли билан мулоқот қиларкан, ушбу боғ бир вақтлар ташландиқ жой бўлгани, чиқиндихонага айлангани, лекин ўша вақтларда ҳам биров миқ этмаганини хотирлади.
“Бу ер жуда ташландиқ аҳволда эди. Одамлар оиласи билан келолмас эди. Ерда ҳар хил нарсалар ётарди. Бу ерда “Мовий гумбазлар” ресторани ўртага чилимхона қилиб қўйган эди. Шуларни олдирдикми? Тозалатдикми? Ноқонуний қурилишлар қолмадими? Жуда чиройли жойга айланди. 6 млрд пул кетди. Ҳамма айтиши мумкин: бюджетнинг пули. Мен буларни шахсий маблағимдан қилганман. Агар одамлар шу боғни юз йиллаб сақланиб қолишини хоҳласа, мени гапимга кирсин”, дейди Ортиқхўжаев.