Бу йилги Golden Boy совринига асосий даъвогар маълум бўлди
Спорт
−
29 Октябрь 2019
3029Бу гал ушбу нуфузли соврин “Атлетико Мадрид” футболчисига насиб этиши кутилмоқда.
Tuttosport нашрига кўра, Golden Boy-2019 соврини бу сафар “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Жоау Феликсга насиб этади. Айнан у ушбу совринга асосий даъвогар.
Маълумот учун, навбатдаги ғолиб номи шу йилнинг 16 декабрида эълон қилинади. Жоау Феликс 1999 йилда Португалияда туғилган. У "Бенфика" тарбияланувчиси ҳисобланади. Феликс ёшлар жамоаси билан биргаликда УЕФA Ёшлар Лигаси финалчисига айланган. Шу йилнинг ёзида "Атлетико" сафигна келиб қўшилган.
У жорий мавсум Ла Лиганинг 9 та ўйинида иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
LiveБарчаси