Бу йил тиббиёт бўйича Нобель қайси ихтиро учун берилгани маълум бўлди
Олам
−
04 Октябрь 2021
7591“Физиология ва тиббиёт” бўйича 2021 йилги Нобель мукофотини тирик организмлар ҳароратни қандай ҳис қилишини ўрганган олимлар Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутян қўлга киритди.
Таъкидланишича, улар ўз вақтида иссиқ, совуқ ёки тегиниш сезгиларига олиб келадиган биокимёвий реакцияларни қўзғатувчи рецептор молекулаларини кашф этган.
Жулиус 1955 йилда Нью-Йоркда туғилган, 1984 йилда Калифорниядаги Беркли университетида докторлик даражасини олган. У кейинчалик Сан-Францискога кўчиб ўтган ва у ерда ҳозиргача ўз фаолиятини олиб боради.
Патапутян эса 1967 йилда Ливан пойтахти Байрутда туғилган ва кейинчалик Лос-Анжелесга кўчиб ўтган. У Калифорния технология институтида диссертация ҳимоя қилган. Олим ҳозирда Калифорния штатининг Ла-Хойя шаҳридаги Scripps Research нотижорат тиббий-тадқиқот марказида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, “Физиология ва тиббиёт” бўйича 2020 йилги Нобель мукофотига америкалик олимлар Харви Олтер ва Чарлз Райс ҳамда британиялик вирусолог Майкл Ҳоутон муносиб кўрилганди. Мукофот гепатит С вирусини топганлик учун тақдим этилганди.
LiveБарчаси