Бу йил қанча болага “Президент совғаси” берилади?

Жамият

image

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 11 000 дона “Президент совғаси” тайёрланиб ҳудудларга юборилди.

Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, “Президент совғаси” таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар киритилган.

“Президент совғаси” Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, вилоятига “Uzbekistan Airways” АЖ самолётлари орқали ва қолган вилоятларга автотранспорт орқали етказилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан ҳозирланган совғалар ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги “Президент арчаси” тадбирлари COVID-2019 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент совғаси

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг