Бу йил имтиҳонга кечикканлар киритилмайдими?

Жамият

image

Ҳар йил ёзда олий таълим муассасига ҳужжат топшириш, имтиҳон, квота ва шунга ўхшаш масалалар кун тартибига чиқади. Ўтган йили илк бор ОТМга кириш имтиҳонлари янгича тартибда ўтказилди. Ўтган йили тест жараёни бўлиб ўтаётган баъзи биноларга белгиланган вақтдан кечикиб келган абитуриентлар киритилгани ҳолда, айрим вазиятларда 1 дақиқа кечикканлар синовлардан четлатилган манзаралар ҳам кузатилган. Шунингдек, айрим биноларда кузатув камералари ишламай қолгани ҳақида ҳам ота-оналардан шикоят тушган.

Бу йил қандай бўлади? Кеч қолган абитуриентлар тест синовларига киритиладими ё киритилмайдими?

Бу йил тест синовлари бўлиб ўтаётган бинога ўз вақтида кириш талаб этилади. Фақат бу ҳудудга, агар тест жараёни бошланмаган бўлса, бир-неча дақиқа кечикиб келганлар киритилиши мумкин. Бу ҳақда 2019/2020 ўқув йилига бағишланган матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходимлари маълум қилди.

Маълумот учун, ўтган йили тест синовларида қатнашганлар сони 604 677 нафарни ташкил этган. Тест синовларида 17 353 нафар абитуриент қатнашмаган, жумладан 14 957 нафари келмаган, 1 340 нафари ҳудудга киришда ҳамда 1 056 нафари тест жараёни пайтида қоидабузарлик содир этганлиги учун тестдан четлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлар билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари ташкил этилди. Бу икки филиалга бошқа вилоятлардан ҳам абитуриентлар ҳужжат топшириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг