“Бу қип-қизил сенинг айбинг!” – Президент Қўчқоровни танқид қилди
Жамият
−
03 Август 2019
13280Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда Президент тадбиркорлик учун ажратилган пуллар ўз самарасини бермаётгани ва бу молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг хатоси экани таъкидланди.
“Агар миқдорини олсак, икки ярим йилда тадбиркорлик учун ажратган пулимиз 30 йилда берилмаган. Бунинг натижаси иқтисодиётда, одамларнинг кайфиятида, ялпи ишлаб чиқаришда акс этиши керак. Ажратган кредитларимизнинг 60 фоизи ҳали иқтисодиётда ўзининг ижобий таъсирини кўрсата олгани йўқ, жаноб [Молия вазири — Жамшид] Қўчқоров. Бу қип-қизил сенинг айбинг!”деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, йиғилишда давлат раҳбари Фарғона, Қашқадарё ва Хоразм ҳокимларини “снос”лар бўйича жиддий танқид қилди.