Бу ҳали ҳаммаси эмас: Алиев Арманистон ва унинг шерикларига товон тўлатмоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

Озарбайжон Арманистонни қуролли кучлар ишғолида бўлган пайтда мамлакат ҳудудларига етказилган зарар учун халқаро судга беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев давлат телевидениесига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Ҳозирги босқичда турли йўналишларда ва миналардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бунга параллель равишда асосий инфратузилма лойиҳалари ишга туширилди. Йўл инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ барча соҳаларда ишлар олиб борилмоқда. Биринчидан, Физули-Шуша йўли, Ғалаба йўли, бизнинг автомобиль йўлимиз қурилмоқда ва яқин келажакда Ҳорадиз-Зангилан автомобиль йўлининг пойдевори қўйилади”, дейди Президент.

Алиевнинг таъкидлашича, Физули-Ҳадрут, Физули-Жебраил, Берде-Ағдам, Гойгол-Тоғанали-Калбажар йўллари қурилиши аллақачон бошланган. Бунга параллель равишда Берде-Ағдам ва Ҳорадиз-Зангилан-Агбенд темир йўл инфратузилмаси яратилмоқда. Ушбу йўл Зангезур йўлагига етиб боради, ишлар эса аллақачон, белгиланган тартибда олиб борилмоқда. Шунингдек, етказилган зарарни ҳисоблаш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган. 

“Маълумки, бизнинг режамиз Арманистонни халқаро судга беришдир. Табиийки, биз буни амалга оширамиз ва бу борада хорижий мутахассислар бизга ёрдам беради. Табиий бойликларимизни ноқонуний эксплуатация қилаётган Арманистон ва унинг чет эллик шериклари халқаро судга дуч келади. Чунки арманлар томонидан бизнинг олтин, мис ва бошқа табиий бойликларга эга конларимизни талон-тарож қилиш, уларни ноқонуний эксплуатация қилиш халқаро жиноят деб қаралади ва қонуний процедуралар ушбу йўналишда бошланган. Бу ишга аллақачон хорижий шериклар жалб қилинган”, дейди Президент Алиев.

Шунингдек, давлат раҳбари ишғол қилинган ҳудудларнинг барча шаҳарлари учун бош режаларни тайёрлаш ишлари олиб борилаётганини айтди. 

“Менимча, бу, авваламбор, Ағдам шаҳрини қамраб олади. Умид қиламанки, май ойи охирига қадар Ағдам шаҳри бош режасининг дастлабки версияси тақдим этилади. Шундан сўнг, албатта, Ағдам вилояти жамоатчилиги иштирокида унинг мунозараси бўлиб ўтади. Бошқа шаҳарларимиз учун ҳам бош режалар тайёрланмоқда”, дейди Озарбайжон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алиев Арманистон билан тинчлик битими тузмоқчилиги, иккинчи томон эса жимлиги тўғрисида хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг