Бу ҳафта ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
12:42 2929 2 дақиқа
Жорий иш ҳафтасининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрга яқин бўлган бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво 32-35 даражагача исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузги ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилиб, кундузи 35-38 даражани, жанубда 39-40 даражани ташкил этади.
Ҳарорат асосан кечалари 18-23 даража бўлади.
Жорий йилнинг 24-28 август кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, фақат Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида бугун, 24 август куни кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 24 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 24-26 августда 32-35 даража, 27-28 августда 35-37 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 18-21 даражани ташкил этади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 24 августда 11-14 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси