Брюсселда минглаб одамлар Audi заводининг ёпилишига қарши намойишга чиқди
Олам
−
17 Сентябрь
3309Кеча, 16 сентябрь куни минглаб намойишчилар Брюсселдаги Audi автомобиль заводининг ёпилишига қарши норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда “The Brussels Times” газетаси хабар берди.
Кайд этилишича, Германиянинг Volkswagen автомобиль ишлаб чиқарувчиси Бельгиядаги шуъба корхонаси Audi заводида ишлаб чиқаришни қисқартириши мумкинлигини маълум қилганди.
“The Brussels Times” газетасининг ёзишича, Audi эндиликда Брюсселда узоқ муддатли ишлаб чиқариш режалаштирилмаётганини тасдиқлаган. Бельгия касаба уюшмалари заводнинг ёпилиши Брюсселда 3000 га яқин иш ўринларини йўқотишга олиб келишидан хавотирда.
Маълумот учун, Audi Volkswagen гуруҳи таркибига кирувчи немис автомобиль компанияси бўлиб, у Audi бренди остида автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. У 1909 йилдан буён ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Мадина Салимова
LiveБарчаси