Британиялик сиёсий шарҳловчи АҚШда ҳибсга олинди
Олам
−
17:25 574 2 дақиқа
Британиялик ўнг қанот сиёсий шарҳловчи Майло Янопулос АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, 41 ёшли Янопулос кеча, 28 август куни Луизиана штатидаги Луи Армстронг Нью-Орлеан халқаро аэропортида қўлга олинган.
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги маълумотларига кўра, Янопулос 2019 йил май ойида Нью-Йорк орқали АҚШга қонуний равишда кирган. Бироқ у визаси муддати тугаганидан кейин мамлакатни тарк этмаган.
Вазирликнинг билдиришича, Янопулос иммиграция бўйича суд мажлисига келмаган. Шу сабабли жорий йилнинг 22 июль куни иммиграция судьяси уни АҚШдан чиқариб юбориш тўғрисида якуний қарор қабул қилган. У депортация қилинишига қадар Иммиграция ва божхона назорати хизмати ҳибсхонасида қолади.
Маълумотларга кўра, Янопулос ўзининг ўнг қанот қарашлари, исломга қарши баёнотлари ва АҚШда иммиграция назоратини кучайтиришни қўллаб-қувватлаши билан танилган.
У 2025 йил июнь ойида Калифорнияда супермаркетлар, ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо марказлари ва давлат бинолари олдида Иммиграция ва божхона назорати хизмати назорат пунктларини ташкил этиш ҳамда АҚШда қонуний яшаётганини тасдиқлай олмайдиганларни жойида депортация қилиш кераклигини ёзган.
Маълумот учун, Майло Янопулос 1984 йилда Буюк Британияда туғилган. У журналист, сиёсий шарҳловчи ва публицист сифатида танилган. Янопулос ўта ўнг қанот қарашлари, феминизм ва исломга қарши кескин баёнотлари билан машҳур бўлган. 2014–2017 йилларда “Breitbart News” нашрида муҳаррир бўлиб ишлаган.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август