Британияда ўпка саратонига қарши илк эмлаш амалга оширилди
Олам
−
31 Август
3664Буюк Британияда ўпка саратонига чалинган 67 ёшли лондонлик эркак халқаро синов доирасида биринчи бўлиб саратонга қарши янги вакцина олди. Бу ҳақда “The Lancet” журнали хабар берди.
Британиянинг ҳафталик умумий тиббий журнали берган маълумотларга кўра, дастлабки босқичдаги тадқиқотлар иммунотерапия хавфсизлигини ва уни саратоннинг мавжуд даволаш усуллари билан биргаликда қўллаш мумкинлигини текширади. Немис биотехнологик компанияси BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган BNT116 янги вакцинаси ўсимтадан беморнинг иммун тизимига маркерларни тақдим этиш учун мессенжер RNK (mRNK)дан фойдаланади. Шунинг учун у ўсимта белгиларини олиб юрувчи саратон ҳужайраларини таниб олади ва уларга қарши курашади.
Ўпка саратони билан оғриган бемор Януш Раз Миллий соғлиқни сақлаш хизмати томонидан Лондон шифохонасида янги тадқиқот бўйича саратон вакцинасини қабул қилган илк бемор бўлди. Илмий соҳада ишлайдиган одам сифатида у саратон касаллигини даволашнинг ривожланишига ҳисса қўшганидан мамнунлигини билдирган.
“Биз ҳозир ўпка саратонини даволашни ўрганиш учун mRNK’га асосланган иммунотерапия клиник синовларининг жуда муҳим даврига кирмоқдамиз. Умид қиламизки, бу бизнинг кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратони беморларимиз учун уларнинг аҳволини янада яхшилаш имконини беради”, деган Лондон Университети шифохонасининг тиббий онкология профессори ва тадқиқотнинг Буюк Британия бўлими раҳбари Минг Ли.
Маълумот учун, ўпка саратони бутун дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. 2020 йилда тахминан 1,8 миллион киши ушбу касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси