Британияда мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари жинсий тажовузда гумонланиб ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
12 Январь
4144Буюк Британия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Ивор Каплин педофилликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Тhe Spectator” хабар берди.
Каплин Ховдаги вокзалда вояга етмаган бола билан учрашиш учун келганида ҳибсга олинган.
Полиция 66 ёшли эркакнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади ва тергов бошланганини айтди. “Тhe Sun” нашрининг ёзишича, Каплин 2024 йилнинг июнида аниқланмаган жиддий айбловлар туфайли Лейбористлар партиясидан чиқариб юборилган.
Илон Маск ҳам собиқ вазир ўринбосарининг ҳибсга олинишига изоҳ берди.
“Энди биз нима учун Лейбористлар терговга қарши овоз берганини биламиз: улар айбдор”, деб ёзади у.
2024 йил июль ойида Лейбористлар депутатлари бошчилигидаги Олдҳем шаҳар кенгаши Ички ишлар вазирлигидан болалар ўртасидаги жинсий жиноятлар ва полиция, прокуратура ва маҳаллий ҳокимиятларнинг ушбу жиноятларга муносабати бўйича миллий тергов бошлашни сўради. Ички ишлар вазири ўринбосари Жесс Филлипс бундай терговни бошлашдан бош тортди ва у Ротерхэм ва Телфордда бўлгани каби Олдҳемда ҳам маҳаллий даражада ўтказилиши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу шаҳар аҳолиси назарида объективроқ бўлади. Бироқ, “Тhe Daily Telegraph” фикрича, Филлипснинг рад этиши мусулмон сайловчиларни ўзидан йироқлаштиришни истамагани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Шундан сўнг Маск Филлипс “қамоққа лойиқ” эканини, Британия Бош вазири Кир Стармер эса истеъфога чиқиши ва судга тортилиши кераклигини айтди, чунки у, Маскнинг фикрича, Англия шимолида вояга етмаган қизларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятларга шерик бўлган ва жим бўлган. Бундай ҳолатлар кўп йиллар давомида эътиборга олинмаган. Улар фақат 2012 йилда оммага ошкор этила бошланди.
BBC маълумотларига кўра, Ротерхэм текшируви фақат 1997 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда 1400 га яқин бола жинсий зўравонликка дучор бўлганини аниқлади, бу асосан асли келиб чиқиши покистонлик бўлган британияликлар томонидан содир этилган. Телфорд тергови, шунингдек, 1980 йиллардан буён 40 йил давомида 1000 га яқин қиз жинсий зўравонликка учраганини аниқлади. Биргина ушбу икки шаҳарда 100 дан ортиқ киши содир этилган жиноятлар учун судланган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь