Британияда қамоқхоналар тўлгани сабабли мингдан ортиқ маҳбус озод қилинади
Олам
−
21 Октябрь
2223Буюк Британияда яқин кунларда тўлиб қолган қамоқхоналар муаммосига қарши ҳукумат чораси доирасида 1,1 минг маҳбус озод қилинади. Бу ҳақда ITV News телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, улар жазо муддатининг қисқартирилиши сабаб муддатидан олдин озод қилинадиганларнинг иккинчи гуруҳи бўлиб, кўпчилик маҳкумлар ўз жазоларининг 50 фоизини ҳам эмас, балки 40 фоизини ўтамоқда. Биринчи гуруҳ сентябрь ойи ўрталарида озод қилинган. Ўшанда 1,7 минг маҳбус муддатидан олдин жазодан қутулиб қолган.
Маълумотларга кўра, иккинчи гуруҳ 22 октябрь куни озод қилинади.
Жорий йилнинг июль ойи бошида Британия Бош вазири Кир Стармер мамлакатда маҳбуслар сони жуда кўплигини ва қамоқхоналар сони етарли эмаслигини таъкидлаган. Ўша вақтда мамлакатда маҳбуслар сони тахминан 87 минг кишини ташкил қилган ва мамлакат Адлия вазирлиги бу рақам 2025 йил охирига бориб 99,3 минг кишига етишини прогноз қилган. Шу билан бирга, лойиҳалаштирилган сиғим сезиларли даражада ортда қолиб, маҳкумлар учун атиги 4,4 минг янги ўрин яратиш режалаштирилган.
Шу ойнинг ўзида Британия Адлия вазири Шабана Маҳмуд ҳукуматнинг жазо муддатини 40 фоизгача қисқартириш қарорини эълон қилган. Бу муддат ўтгач, маҳбуслар муддатидан олдин озод қилиниши мумкин. Муддатидан олдин озод қилиш схемаси баъзи маҳбусларга, жумладан, жинсий ва оилавий зўравонлик ёки терроризм учун ҳукм қилинганларга тааллуқли эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг қамоқхоналар бошқармаси бош директори Муҳаммад Юсуф Мастри Афғонистон қамоқхоналарида 12 мингга яқин эркак ва камида 1 минг аёл ушбу мамлакат судлари томонидан айбдор деб топилиб, жазо муддатини ўтаётганини маълум қилган эди.
LiveБарчаси