Британияда илк бор мусулмон аёл судья бўлди
Олам
−
28 Май 2020
9407Раффия Аршад Буюк Британияда судя сифатида ишлаган биринчи мусулмон аёл бўлди. Бу ҳақда "The Independent" хабар бермоқда.
40 ёшли аёл 17 йилдан бери юридик амалиёт билан шуғулланади. Унинг фикрича, бу ютуғи бошқа мусулмон аёллар учун жуда муҳим. Унинг сўзларига кўра, болалигидан унга ҳижоби туфайли бу касбда муваффақиятга эриша олмасликлари айтишган. Шунга қарамай, у бутун фаолияти давомида ҳижобдан воз кечмади.
Унинг сўзларига кўра, у тайинлангани муносабати билан кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланган. Бироқ, вақти-вақти билан ишхонада ҳамкасблари унинг судя эканлигини дарҳол англамайдилар. Уни мижоз ёки таржимон деб ўйлашади.
"Ҳали ҳам мендек одамлар юқори даражадаги мутахассислар бўлмаслиги ҳақидаги нотўғри тушунча мавжуд", дейди Раффия Аршад.
Ўз фаолияти давомида Аршад адвокат сифатида бир қатор ишларда қатнашган. Уларнинг кўпчилиги Британия мусулмонлари ҳаёти билан боғлиқ.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь