Британияда икки маҳаллий аҳоли Россия разведкаси учун ишлаганликда айбланмоқда

Олам

image

Буюк Британияда икки маҳаллий аҳоли Лондон шарқида Украинадан келган тадбиркорлар ширкатларига тегишли бўлган омборни ўт қўйиш бўйича тергов доирасида Россия разведкаси учун ишлаганликда айбланди. Бу ҳақда “BBC News” ва “Sky News” телеканаллари маълум қилди.

Қайд этилишича, тергов ишида жами беш кишига нисбатан айблов эълон қилинган.

Тергов маълумотларига кўра, ўт қўйиш ташкилотчиси 20 ёшли Дилан Эрл Россия давлатига ёрдам кўрсатиш мақсадида Украина билан боғлиқ корхоналарга қарши қаратилган фаолият билан шуғулланган.

У миллий хавфсизлик қонунчилигини бузиш, шунингдек, фирибгарлик, разведка қилиш ва хорижий разведкага ёрдам бериш учун ёллашга уринишда айбланган.

Ундан ташқари, 22 ёшли Жейк Ривз миллий хавфсизлик қонунчилигини бузганликда айбланган. У ҳам ўт қўйиш ва хорижий разведкадан пул олганликда гумон қилинмоқда.

Иш бўйича яна уч нафар судланувчи миллий хавфсизлик қонунчилигига алоқадор бўлмаган жиноятларда айбланмоқда.

Улардан бири ўт қўйиш ҳақида билганликда, лекин бу ҳақда расмийларга хабар бермаганликда гумонланган. Яна икки кишига ўт қўйиш айблови қўйилган.

BBC хабарига кўра, ёниб кетган омбор украиналик тадбиркорлар – Михаил Приходко (Бойков) ва унинг рафиқаси Елена Бойковага тегишли Oddisey ва Meest UK курьерлик компанияларига тегишли бўлган. Ёнғин жорий йилнинг 20 март куни содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Украина Россия разведкаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг