Британияда фаррош кўп ишлагани учун ишдан ҳайдалди
Олам
−
03 Октябрь 4854 1 дақиқа
Буюк Британия парламентининг фарроши 16 йил давомида икки ишда 17 соат яширинча мехнат қилгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Муликат Огумодеде исмли аёл 2008 йилдан 2024 йилгача кундузи Deutsche Bank’да ва кечаси Буюк Британия парламентида ҳафтасига беш кун ишлаган.
Аёл парламентда соат 22:00 дан 6:00 гача бўлган иш вақтини якунламасдан банкда соат 8:00 дан 17:00 гача ишлагани маълум бўлган. Ҳолатдан хабар топган аёлнинг раҳбарлари уни меъёрдан ортиқ ишлаётганини қасддан айтмаганликда айблаган. Шунингдек, аёлни иш вақти чегаралари бўйича қонунларни бузгани учун парламентдан ишдан бўшатган.
Ишдан бўшатилиши ортидан Муликат Огумодеде иш берувчиларни ноўрин мехнат шартномасини бекор қилгани учун судга берган, аммо судья унинг барча даъволарини рад этиб, фаррошнинг лавозимидан четлатилиши адолатли эканлигини айтган.
Фаррош аёл танафуссиз иш жадвалига қарамай, ўзини жуда яхши ҳис қилаётгани ва дам олиш кунлари тўлиқ дам олиб, иш вақтида ҳолсизлик сезмаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг “Inter Miami” стадионида ишлайдиган фаррош Лионель Мессидан дастхат олгани учун ишдан ҳайдалган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси