Британияда афғонистонлик собиқ ҳарбий ўлдириб кетилди

Олам

image

Буюк Британиянинг Бракнелл шаҳрида афғонистонлик Абдул Вали Мамозай исмли собиқ ҳарбий ўлдириб кетилди. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.

Қайд этилишича, Британия махсус кучлари билан ишлаган Мамозай бозордаги автотураргоҳда юзага келган жанжал пайтида ўлдирилган. Унинг қотиллигида гумонланиб 4 киши қўлга олинган.

Мамозай тахминан 7 ой олдин Афғонистон фуқароларини кўчириш ва уларга ёрдам бериш дастури орқали Буюк Британияга келган. Мамозайнинг ҳомиладор рафиқаси Ҳабиба Ҳайдари полицияга берган маълумотига кўра, 26 апрель куни кечқурун эри уйга қайтмагач хавотирга тушган.

“Мен унга 100 мартадан кўпроқ қўнғироқ қилдим, лекин жавоб бўлмади. Шундан сўнг қўриқчиларга мурожаат қилиб, уни бедарак йўқолган деб хабар бердим”, деган марҳумнинг аёли.

Полиция маълумотига кўра, қотиллик сабаби ҳозирча номаълум, тергов ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги 21742-сонли ҳарбий қисмнинг техник ҳудуди қоровули отган ўқ тасодифан бошлиғига тегиб, уни ўлдириб қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия ўлдирилди афғонистонлик собиқ ҳарбий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг