Британия ТИВнинг янги раҳбари Исроил ва Фаластинга борди
Олам
−
15 Июль
3388Британиянинг янги Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми Исроил ва Фаластинда бўлиб расмийлар билан учрашди. Бу ҳақда унинг ўзи X’даги саҳифасида ёзди.
Лэмми Қуддусда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Рамаллоҳда Фаластин Бош вазири Муҳаммад Мустафо билан учрашган.
“Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, барча гаровга олинганларни озод қилиш керак”, деб ёзган Дэвид Лэмми.
ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва Ғазо секторига чекланмаган гуманитар ёрдам етказишдан ташқари, икки давлат асосидаги ечимга йўл керак.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошидаги сайловда ғалаба қозонган консерваторларнинг янги ҳукуматида илк бор аждодлари қул бўлган шахс Ташқи ишлар вазири этиб тайинланганди. Олдинроқ вазир Лэмми Британия Украинани Россия ҳужумларидан ҳимоя қилишда давом этиш ниятида эканлигини билдирганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь