Британия Россиянинг ЛГБТ ҳаракатини тақиқлаш қароридан афсусда
Олам
−
01 Декабрь 2023
12168Буюк Британия ҳукумати Россия Федерацияси Олий судининг ЛГБТ ҳаракатини тақиқлаш ва уни экстремистик деб тан олиш ҳақидаги қароридан афсусда. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Лео Дочерти маълум қилди.
“Буюк Британия Россия Олий судининг халқаро ЛГБТ фаолиятини экстремистик деб таснифлаган ва кенг қамровли оқибатларга олиб келади дейилган қароридан ҳайратда. Россия ҳукумати фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариши ва ЛГБТ вакилларини таъқиб қилишни бас қилиши керак. Инсон ҳуқуқлари универсалдир”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter).
Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 ноябрь куни Россия Олий суди ЛГБТ ҳаракатини экстремистик деб тан олди ва унинг мамлакатда фаолиятини тақиқлади. Адлия вазирлигининг даъво аризасида қайд этилганидек, Россия Федерацияси ҳудудидаги ҳаракат фаолиятида экстремистик йўналишнинг турли белгилари ва кўринишлари, жумладан, ижтимоий ва диний адоватни қўзғатиш ҳолатлари аниқланган.
LiveБарчаси