Британия қоидабузар фуқаролари учун “Толибон”дан узр сўради
Олам
−
10 Октябрь 2023
9267Бугун, 10 октябрь куни “Толибон” тўрт нафар британияликни озод қилди. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Биз мамлакат қонунларини бузганликда айбланиб ҳибсга олинган тўрт нафар Британия фуқароси Афғонистоннинг амалдаги маъмурияти томонидан озод этилганини олқишлаймиз”, дейилган бу ҳақдаги баёнотда.
KP нашрининг ёзишича, Буюк Британия ТИВ озод этилганларнинг оилалари номидан Афғонистоннинг амалдаги маъмуриятидан ушбу шахсларнинг ички қонунларни бузгани учун узр сўраган. Айни пайтда, озод этилганларнинг шахси ошкор қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” 200 га яқин фолбинларни ҳибсга олганди.
LiveБарчаси