“Толибон” 200 га яқин фолбинларни ҳибсга олди
Олам
−
05 Октябрь 2023
5401Афғонистондаги муваққат ҳукумат – “Толибон”нинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги 200 нафарга яқин одамни фолбинлик қилишда айблаб, ҳибсга олди. Бу ҳақда “TOLOnews” хабар берди.
Вазирликнинг расмий вакили Акиф Маҳажарнинг аниқлик киритишича, биргина Қобулда ушбу айблов билан 67 киши ҳибсга олинган.
“Афғонистон вилоятларида ҳибсга олинган фолбинлар сони юз кишидан ошди, улар орасида аёллар ҳам бор. Уларнинг ишлари аллақачон шариат судларига ўтказилган”, деган Маҳажар.
Маълумотларга кўра, 2021 йил августида “Толибон” ҳокимият тепасига келгунига қадар Қобул кўчаларида ҳар хил фолбинларни осонгина топиш мумкин эди. Ҳозирги кунда фолбинлик ва сеҳр-жоду билан шуғулланувчиларни оғзаки миш-мишлар ёки ижтимоий тармоқлардаги реклама орқали топиш мумкин.
LiveБарчаси