Британия дипломатларига қўйилган айбловларга жавоб қайтарди
Олам
−
13 Сентябрь
5487Россияда аккредитациядан маҳрум бўлган олти британиялик дипломат мамлакатни анча олдин тарк этган. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси хабар берди.
"Британиялик дипломатлар бир неча ҳафта олдин Россияни тарк этган, улар аллақачон алмаштирилмоқда. Бу ва бошқа инглиз дипломатларига қўйилган айбловлар кулгили экани аниқ. Ҳолат Украина можароси ва бошқа муаммолар билан боғлиқ давом этаётган кескинлик шароитида Буюк Британияни обрўсизлантириш бўйича Россия кампаниясининг бир қисми", деди Британия элчихонаси.
Шунингдек, элчихона май ойида Буюк Британия ҳукумати Россиянинг кучайиб бораётган таҳдидига жавобан Россия элчихонасига қарши чоралар кўрганини ва бир қатор рус дипломатлари Лондондаги элчихонани тарк этганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия британиялик дипломатларни “қўпорувчилик”да айблаб, Шарқий Европа ва Марказий Осиё дирекцияси орқали мамлакатда бўлган Британия элчихонасининг олти нафар ходимини аккредитациядан маҳрум қилган эди.
LiveБарчаси