BRICS саммитига таклиф қилинган етакчиларнинг учдан бир қисми Путин ҳузурига бормайди

Олам

image

Шу ойда Қозонда бўладиган BRICS саммитига Россия томонидан таклиф қилинган давлат раҳбарларининг учдан бир қисми Президент Владимир Путин ҳузурига боришдан бош тортди. Бу ҳақда мамлакат Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга таяниб, “The Moscow Times” хабар берди.

Юрий Ушаковга кўра, BRICS саммитида иштирок этишга рози бўлган давлатларнинг деярли учдан бири давлат раҳбарлари даражасида вакиллик қилмайди. Унга кўра, тадбирда 32 мамлакат вакиллари иштирок этишини тасдиқлаган, бироқ уларнинг саккизтаси давлат раҳбарлари ўрнига иккинчи ёки учинчи даражадаги вакилларини юборади.

Масалан, BRICS аъзоси бўлган Саудия Арабистони ўз етакчиси билан вакиллик қилмайди — саммитга қиролликнинг Ташқи ишлар вазири ташриф буюради. Яна қайси давлат раҳбарлари саммитда иштирок этмаслиги ошкор қилинмаган. Лекин, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Бразилия Президенти Лула да Силва иштироки тасдиқланган.

Шунингдек, тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, МДҲ, ЕОИИ ва Иттифоқ давлатлари Бош котиблари, шунингдек, BRICS’нинг Янги тараққиёт банки раҳбари Дилма Русеф ҳам иштирок этади.

Маълумот учун, BRICS саммити икки қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисм – ташкилотга аъзо давлатлар мажлиси бўлиб, ушбу босқичнинг асосий тадбирлари 22 октябрь ва 23 октябрнинг биринчи ярмида бўлиб ўтади. Иккинчи қисм – “BRICS plus/outreach” формати бўйича мажлис, унда асосий мавзу “BRICS ва Глобал Жануб – яхшироқ дунё яратишда биргаликда ҳаракат қилиш” бўлади. Ушбу босқич тадбирлари 23 октябрнинг иккинчи ярмида бошланиб, 24 октябрда ҳам давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин BRICS Юрий Ушаков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made