BRICS: Путиннинг янги пули долларни синдирадими?
Интервью
−
26 Октябрь
892422-24 октябрь кунлари Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида BRICS бирлашмаси давлатларининг 16-саммити бўлиб ўтди. 2006 йилда ташкил этилган BRICS бирлашмасига раислик қилган Россия эса ўз тарихи давомида илк бор атрофига 30 га яқин мамлакатларни йиға олди ва бу билан Ғарбга ўзининг яккаланиб қолмаганини исботлашга уринди.
Президент Владимир Путин саммитнинг асосий мақсади сифатида жаҳон ҳамжамиятини энг кўп ташвишга солаётган масалалар – барқарор ривожланиш, қашшоқликка барҳам бериш, иқлим ўзгаришига мослашиш, технология ва билим алмашиш, терроризм ва трансчегаравий жиноятларга қарши кураш, шунингдек, можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш, Яқин Шарқдаги кескинлашган вазият ҳақида гаплашиш эканини айтган. Аммо Россия иштирокидаги навбатдаги саммит ҳам ўзининг Украинага қарши ҳужумини оқлаш ва уни айблаш, Ғарбга, АҚШга қарши баёнотларсиз ўтмади, албатта.
Хўш, бу саммитда кимлар иштирок этдию, нималарга эришди? 30 га яқин мамлакат етакчиларини Россияга тўплаган Путин ростдан ҳам халқаро изоляциядан қутиладими? Мазкур ташкилотга қўшилишни истамаётган Марказий Осиё мамлакатлари нега Путин чақириши билан саммитга учиб борди? Шу ва шу каби саволларга жавоб топиш учун QALAMPIR.UZ сиёсатшунос Шуҳрат Расул билан суҳбатлашди.
Булар ҳақда батафсил QALAMPIR.UZ'нинг YouTube каналидаги видеода танишишингиз мумкин.
LiveБарчаси