“Брентфорд” Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди

Спорт

image

Англиянинг “Брентфорд” клубида ижара асосида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчи Муҳаммадали Ўринбоев жамоани тарк этди. Бу ҳақда футболчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

“Брентфорд” 19 ёшли Ўринбоевни “Пахтакор”дан ижарага олганди ва уни сотиб олиш имкониятига эга эди, бироқ инглиз клуби сотиб олиш опциясини фаоллаштирмади ва Ўринбоевдан ташқари яна 10 нафар футболчи билан хайрлашди.

“Брентфорд”нинг таклифи менга тўғри келмади, мен асосий жамоада ўйнамоқчиман”, дейди Ўринбоев.

Маълум бўлишича, Ўринбоев 1 июнь куни Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сафида халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Хитойга йўл олган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўринбоев Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиш учун Олимпия терма жамоасидан чақирув олмагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Брентфорд Муҳаммадали Ўринбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг