Бразилиянинг Америка кубогидаги рақиби маълум бўлди
Спорт
−
04 Июль 2019
3660Америка кубоги финалида Бразилия Перуга қарши майдонга тушадиган бўлди.
Копа Американинг иккинчи ярим финалида Чили ва Перу терма жамоалари ўзаро куч синашди. Ўйинда 0:3 ҳисоби билан Перу термаси ғалаба қозонди. Голларга Флорес (21), Ётун (38) ва Герреро (90+1) муаллифлик қилди.
Бразилия ва Перу ўртасидаги финал ўйини 7 июль куни ўтказилади. Чили ва Аргентина эса 6 июль куни 3-ўрин учун майдонга тушади.
LiveБарчаси