Бразилияга концерт бериш учун борган хонандани тунаб кетишди

Маданият-санъат

image

Бразилия бўйлаб гастроль сафарини амалга ошираётган британиялик хонанда Гарри Стайлзнинг мусиқий асбоблари ва кийим-кечаклари ортилган фургон ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Бразилия полициясига асосланиб “Daily Mail” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, фургон Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридан Куритиба шаҳри томон ҳаракатланаётган вақтида уч нафар эркак уни тўхтатган, улардан икки нафарида қурол бўлган. Полиция баёнотига кўра, улар ҳайдовчини ҳам олиб кетган, кейинроқ ҳайдовчи қўйиб юборилган. Ҳозирда полиция ўғриларнинг шахсини аниқлаш ва транспорт воситасини излаб топиш устида иш олиб бормоқда.

Воқеа содир бўлган вақтда хонанда ва унинг ижодий гуруҳи аъзолари машинада бўлмаган, кейинроқ полиция офицерлари фургонда ўғирлаб кетилган буюмлар гастроль давомида бўлиб ўтадиган концертларга таъсир кўрсатмаслигини маълум қилган.

Хонанданинг Бразилиядаги гастроли давомида навбатдаги концертлар бугун, 10 декабрь куни Куритиба, 13,14 декабрь кунлари эса Сан-Паулуда бўлиб ўтади.

“BR-116” трассаси мамлакатдаги энг узун магистраль йўл бўлиб, унинг узунлиги 4542 км ташкил этади. Ушбу йўлда тез-тез ўғрилик ва талончиликлар содир бўлиши оқибатида трассага маҳаллий аҳоли томонидан “Жаҳаннам йўли” деб ном берилган.

Маълумот ўрнида, Гарри Стайлз 1994 йилнинг 1 февраль куни Буюк Британиянинг Реддич шаҳрида туғилган. У 2010-2016 йилларда “One Direction” гуруҳида ижод қилган бўлиб, кейинроқ яккахон фаолиятини бошлаган. Хонанда 2021 йилда “Grammy” мукофотини қўлга киритган. Уни Instagram орқали сал кам 50 миллион обуначи кузатиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Бразилия Гарри Стайлз

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг