Бразилиядаги тўқнашувлар давом этади. Юзлаб қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида полиция ва “Қизил жамоа” деб аталувчи жиноий гуруҳ ўртасида шаҳар тарихидаги энг йирик операция чоғида тўқнашувлар юз берди ва оқибатда 130 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда G1 хабар берди.

Шаҳарнинг энг йирик кўчаларида гиёҳванд моддалар мафияси ва полиция ўртасида ҳақиқий уруш авж олган. Бир неча кун ичида ўлганлар сони 130 кишига етди. 

“Қизил жамоа” тўдасига қарши рейдлар 28-29 октябрь кунлари Рио-де-Жанейро шимолидаги Пеня ва Алемао фавелаларида (камбағал туманлар) бўлиб ўтган. Операцияда тахминан 2500 хавфсизлик ходими иштирок этган. Нашрнинг маълумотларига кўра, бу мамлакат тарихидаги энг ҳалокатли полиция операцияси.

Бу вақтга келиб, Бразилия расмийлари 119 кишининг ўлимини тасдиқлаган эди. Адвокатлар қурбонлар сонини 130 дан ортиқ деб ҳисобламоқда. 

Рио-де-Жанейро расмийлари 118 та қурол, жумладан, автоматик қуроллар ва портловчи моддалар мусодара қилинганини хабар қилган. 10 нафар ўсмирни ўз ичига олган 113 киши ҳибсга олинган.

Шу билан бирга, Бразилия Адлия вазири Рикардо Левандовски қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган.

“Президент қурбонлар сонидан ҳайратда”, деган Левандовски Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг қурбонлар сонига муносабатини тилга олиб.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам полиция рейдлари давомида қурбонлар кўпайганидан хавотир билдирган. У Бразилия расмийларини инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ва воқеани текширишга чақирган.

Қолаверса, дунёдаги ўнлаб инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам рейдни қоралаган.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин 2500 полиция ходими ва жиноий гуруҳ аъзолари ўртасидаги отишмаларда 64 киши, жумладан, тўрт нафар полиция ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Расмийларнинг таъкидлашича, бу операция 2010 йилдаги машҳур фавелла жангларидан ҳам каттароқ кўламда ўтган. Ўшанда 30 дан ортиқ киши, жумладан, ҳарбийлар ва гумонланувчилар ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Рио-де-Жанейро Қизил жамоа Рикардо Левандовски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг