Бразилияда самолёт қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бразилияда кичик самолёт қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Cамолёт мамлакат шимоли-ғарбидаги Рио-Бранко шаҳри аэропорти яқинида қулаган. Самолёт бортидаги барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида бола ҳам бор.

Маълумотларга кўра, самолёт маҳаллий “ART Taxi Aereo” компаниясига тегишли бўлган. “Brazil Urgante” нашри ҳалокатга учраган самолёт  Сessna 208 Caravan бўлиши мумкинлигини қайд этган.

Компаниянинг эълон қилишича, самолёт ерга урилганидан сўнг дарҳол ёниб кетган.

Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам машиналари ва ўт ўчириш бригадалари етиб келган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Бразилия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг