Курс UZS

USD

12 970.19

-11.06

EUR

13 572.01

-25.85

RUB

142.20

0.03

Бразилияда миллионлаб одамлар кучли ёмғир туфайли уй-жойсиз қолди (видео)

Олам

image

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида кучли ёмғир туфайли йўллар ва метро тизими сув остида қолди. Фалокат оқибатида 96 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 1,5 миллион киши бошпанасиз қолди. Бу ҳақда CNN Brazil хабар берди.

Қайд этилишича, сув оқимлари метро йўлларини ва кўчаларни сувга тўлдирган, ташлаб кетилган автомобиллар деярли тўлиқ сув остида қолган. Шунингдек, савдо марказларидан бирининг томи қулаб тушган. Маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида 96 киши ҳаётдан кўз юмган, яна 1,5 миллион киши бошпанасиз қолган. 14 минг аҳоли электр энергиясидан маҳрум бўлган. Маҳаллий ҳокимият фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Сан-Паулу штати Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Миллий метеорология институтига таяниб хабар беришича, бу Сан-Паулу шаҳрида 1961 йилдан бери кузатилган учинчи энг кучли ёмғир ёғиши бўлган. Унга кўра, кеча, 24 январь куни 125,4 миллиметр ёғингарчилик қайд этилган. Шундан 82 миллиметри атиги бир соатда, яъни соат 15:00 дан 16:00 гача ёғган. Бу ҳодиса 2006 йилнинг 25 июлидан бери бир соат давомида қайд этилган энг кучли ёғингарчилик сифатида қайд этилган.

Бразилия Фуқаро муҳофазаси хизматига кўра, ҳозирги кунгача 131 киши бедарак йўқолган ва 362 киши жароҳат олган.

Маълумот учун, бундай қишки табиий офатлар Бразилия учун одатий ҳолга айланиб бормоқда. Сўнгги бир неча йил давомида ҳар февраль ойида – тропик ёмғирлар мавсумида мамлакат жанубига кучли ёмғир ёғмоқда. Масалан, 2023 йил февраль ойида бир кун ичида 600 миллион миллиметргача ёғингарчилик кузатилган. Бу ҳодиса 65 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Жорий йилги тошқинлар вақтида эса 288 миллиметргача ёғингарчилик қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг катта ҳудудлари, жумладан, муқаддас Макка ва Мадина ҳамда Жидда шаҳарлари ҳудудларида кучли ёмғирдан кейин сув тошқини юзага келган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир Бразилия Сан-Паулу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг