Бразилия терма жамоасининг янги мураббийи аниқ бўлди

Спорт

image

“Сан-Паулу” клубининг бош мураббийи Доривал Жуниор Бразилия терма жамоасини бошқариш учун ҳозирги клубидан истеъфога чиқаришини сўради.

“Бу шахсий орзумни рўёбга чиқариш йўли. “Сан-Паулу”да қилган ишим учун эътироф этилганим туфайли мамлакат бош жамоасини бошқариш имконияти пайдо бўлди. Клуб президенти ва раҳбариятининг малакали раҳбарлиги остида жамоани қайта кучайтириш даврининг бир қисми бўлганимдан хурсандман. Сўнгги йилларда инфратузилма ва режалаштиришга сармоя киритилиши туфайли клуб бозордаги энг малакали мутахассислар билан ишлашга тайёр. Шунингдек, мухлисларга барча меҳр-муҳаббатлари ва қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, дейди Доривал Жуниор.

Маълумот учун, Доривал Жуниор мураббийлик фаолияти давомида Бразилиянинг турли-туман клубларини бошқарган. 2024 йилдан у “пентакампионлар” терма жамоасига устозлик қилади.

Шунингдек, Бразилия терма жамоаси мураббийлигига “Реал” устози италиялик Карло Анчелотти ҳам жалб қилинганди, бироқ якунда Анчелотти билан якуний келишув муваффақиятсиз якунланди ва мураббий фаолиятини “қаймоқранглилар” постида давом эттирадиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Карло Анчелотти Доривал Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг