Бразилия Президенти халқаро савдода доллардан воз кечишга чақирди

Олам

image

Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва халқаро савдода доллардан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Лула да Силва Шанхайдаги Янги тараққиёт банкида нутқ сўзлади.

Қайд эилишича, Бразилия Президенти Америка валютасига муқобил воситаларни ишлаб чиқаришга, жумладан, BRICS ассоциацияси аъзолари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳақида ўз фикрлари билан ҳам ўртоқлашган.

“Ҳамма биладики, мен мамлакатларимиз ўртасидаги савдо учун ўз валютамизни яратиш тарафдориман. Нега Аргентина ёки Хитой билан савдода доллардан фойдаланишимиз керак, буни ўз валюталаримизда қилиш мумкинку? Нега мамлакатларнинг деярли ярми савдо қилади? Нима учун инсониятнинг деярли ярми яшайдиган мамлакатлар буни ўзаро муҳокама қила олмайди?” деган сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22-24 август кунлари Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида бўлиб ўтадиган BRICS саммити чоғида янги валюта ишлаб чиқарилиши ҳақида расмий эълон қилиниши кутилмоқда. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин ҳам BRICS мамлакатлари Жанубий Африкадаги саммитда “умумий ҳисоб бирликлари” мавзусини муҳокама қилишини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Бразилия Президенти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг