Бозорларни эгаллаш учун жаҳонда қаттиқ кураш кетяпти – Мирзиёев
Жамият
−
16 Январь
3485Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция ва бозорларни эгаллаш учун жаҳонда қаттиқ кураш кетаётганини қайд этди. Бу ҳақда у бугун, 16 январь куни ўзи раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Унинг айтишича, лойиҳалар учун четдан маблағ олиб келиш қанчалик қийин бўлаётганини, уни самарали ишлатиш кераклигини барча раҳбарлар тушуниши шарт.
Белгилаб берилган вазифалар ижроси устидан назоратни кучайтириш, аниқ механизмини белгилаб, энг қуйи бўғингача тушириш топширилди.
Вазирлар, тармоқ раҳбарлари, вилоят ҳокимлари олдига туманларга тушиб, ўз ишини жойида ташкил қилиш вазифаси қўйилди.
Ташқи бозордаги кучли рақобат, логистикадаги қийинчиликларга қарамасдан, бу йил экспортни 30 миллиард доллардан ошириш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистонда хом ашёси бўлган тўқимачилик, электротехника каби “драйвер” тармоқларда бор имконият тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Креатив ёндашувлардан фойдаланиб, бу тармоқлар экспортини 2-3 карра ошириш имконияти борлиги таъкидланди. Шу боис, бу иккита драйвер тармоқни ривожлантириш, экспортга ишлаётган корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш катта қарор лойиҳаси тайёрланди.
Хусусан, экспортчиларни айланма маблағ билан таъминлаш учун алоҳида Факторинг ташкилоти очилиб, унга 100 миллион доллар ажратилади. Корхоналарнинг халқаро сертификат талабларига мослашиш харажатларининг 20 минг долларгача қисми қоплаб берилади.
Ривожланиш ва тадқиқот марказлари учун олиб келинадиган лаборатория жиҳозлари божхона божларидан озод қилинади. Халқаро маркетплейслар орқали маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш учун 2 миллион доллар йўналтирилади.
Мутасаддиларга ҳар бир тармоқнинг ташқи бозорлардаги имкониятини таҳлил қилиб, уч йиллик экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.
Маълум қилинишича, ўтган йилда янги ёндашув асосида 12 та технопарк хорижий корхоналар бошқарувига берилган. Ушбу ҳудудларда 2,5 миллиард долларлик 27 та лойиҳа жойлаштирилган.
Бундай технопарклар Туркия компаниялари билан Зангиотада, Татаристон билан Карманада, Хитой билан Андижон, Кармана туманлари, Олмалиқ, Чирчиқ, Зарафшон, Қўқон ва Тошкент шаҳрида ташкил қилинмоқда.
Мутасаддиларга хорижий инвесторларни топиб, мавжуд иқтисодий зоналарнинг бўш ҳудудларида технопарк ташкил қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Йиғилиш давомида вазирлик ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Эслатиб ўтамиз, видеоселекторда эркин иқтисодий зоналардаги корхоналар киритган сармоясига қараб имтиёз олаётгани, бироқ бу маблағлар таннархни пасайтириш, экспортга чиқиш учун хизмат қилмаётгани кўрсатиб ўтилганди. Шу боис, энди фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши белгиланди. Ушбу зоналарда хорижий брендлар билан юқори қийматли, ташқи бозорларда талаби бор маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
LiveБарчаси
Пезешкиён Тожикистонда профессор бўлди.
16 Январь
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь