Бозорларда гўштнинг минимал ва максимал нархи қанча?

Жамият

image

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг ҳудудий-марказий деҳқон бозорларида, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди.

Қўмита марказий деҳқон бозорларида, жорий йилнинг 10 ноябрь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Суякли мол гўшти 45 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи, Нукус ш. “Нукус деҳқон бозори”, Урганч ш. “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент ш. “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (45 000 сўм). Суякли мол гўштининг максимал нархи эса, Нукус ш. “Нукус деҳқон бозори”, Aндижон ш. “Янги бозор деҳқон бозори”, Жиззах ш. “Жиззах марказий деҳқон бозори” ва “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Навоий ш. “Саховат” бозори, Самарқанд ш. “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”, Гулистон ш. “Гулистон деҳқон бозори”, Янгийўл ш. “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Урганч ш. “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент ш. “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да  кузатилди (60 000 сўм).

Қўй гўшти 48 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да (48 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори”да  (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 2 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, Қарши ш. “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Наманган ш. “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Чирчиқ ш. “Чирчиқ деҳқон бозори”, Тошкент ш. “Қўйлиқ деҳқон бозори”да сотувдаги йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент ш. “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх  сифатида (6 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 800 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да  (800 сўм)  рўйхатга  олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (4 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Бухоро ш. “Бухоро марказий деҳқон бозори”, Термиз ш. "Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори", Гулистон ш. “Гулистон деҳқон бозори”, Фарғона ш. “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”, Урганч ш. “Урганч марказий деҳқон бозори”да (1 000 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент ш. “Миробод деҳқон бозори”да сотувдаги тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди.

Тухум 7 000 сўмдан 15 000 сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра, Бухоро шаҳрининг “Бухоро марказий деҳқон бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да арзонлаштирилган тухум расталаридаги майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди  (7 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган (15 000 сўм).

Гуруч 5 000 сўмдан 19 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус ш. “Нукус деҳқон бозори”, Термиз ш. “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Тошкент ш. “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (“Нукус-2” навли гуруч 5 000 сўм) қайд этилган. Максимал нарх эса, Тошкент ш. “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 19 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 11 000 сўмдан 17 600 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 11 000 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 17 600 сўм) кузатилди.

Шакар 5 800 сўмдан 8 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (5 800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори” ва “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори” Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (8 000 сўм) кузатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

бозор статистика

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг