Божхона яна бир ҳолатни аниқлади
Жамият
−
21 Август 2019 5792 1 дақиқа
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Р. бошқарувидаги “Чанган” русумли юк автотранспорти тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахс автотранспорт юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 15 миллион сўмлик 6 дона “Авангард” номли музлатгичларини хашаклар ортига яшириб олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.