Бойсунда нефть яна сувга оқиб кетди

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги ариқда кучли сел келиши оқибатида яна нефть аралаш суюқлик оқмоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда. Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, бугун, 2 май тонгги 06:30 да кучли сел келиши оқибатида ҳандақни бузиб кетган ва нефть аралаш суюқлик оқиб чиққан.

Билдирилишича, ҳозирда ўрганиш давом этмоқда ва натижаларига кўра қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида нефть аралаш суюқлик дарёга қўшилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ, мазкур ҳолат бўйича 8,5 миллиард сўмдан ортиқ компенсация тўлови ҳисобланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё нефть Бойсун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг