Бойлар миллионлаб долларга динозаврлар скелетини сотиб олишни бошлади
Олам
−
19 июл 3396 2 дақиқа
Динозаврларнинг скелетлари ўта бой одамлар худди спорт клублари ёки Фаберже тухумлари каби сотиб оладиган янги харидоргир активлар синфига айланди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, баъзи бадавлат харидорлар бундай харидлар ўзида жозибадорлик ва ибтидоий жозибани бирлаштиради деб ҳисоблайди. Масалан, “Самсон” лақабли тираннозавр скелети учун 600 минг доллар тўлаган миллиардер Дэн О'Дауд ўз харидини “эгалик қилиш мумкин бўлган энг ҳайратланарли ўлжа” деб атаган.
Мақолага кўра, бундай активнинг қиймати унинг келиб чиқиши, ҳақиқийлиги (буни аниқлаш анча қийин), динозаврнинг ноёблиги ва қолдиқларнинг бутунлигига боғлиқ.
Шу ҳафта Нью-Йоркдаги Sotheby's кимошди савдосида “Гас” лақабли тираннозавр Рекс скелети телефон орқали номаълум харидорга рекорд даражадаги 50,1 миллион долларга сотилган. Бу сотув 2024 йилдаги рекордни янгилаган. Ўшанда “Апекс” лақабли стегозавр скелети 44,6 миллион долларга баҳоланиб, сотилган. “Гас”нинг қиймати савдодан олдинги 20–30 миллион долларлик баҳодан бир неча баравар ошиб кетган.
Сотилган ушбу қолдиқлар шу пайтгача топилган энг йирик ва энг тўлиқ скелетлардан бири ҳисобланади. Улар 2021–2023 йилларда Жанубий Дакотадаги ранчолардан бирида топилган бўлиб, ўз лақабини қазиш ишлари олиб борилган ер эгасининг шарафига олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америкада 67 миллион йиллик тираннозавр скелети кимошди савдосига қўйилгани ва унинг тахминий қиймати 30-40 миллион долларга баҳоланаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси