ТИВ Туркия орқали юк ташувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Жамият
−
14 Май 2020
7097Туркия мамлакат ҳудудида халқаро юк ташувларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси маълум қилди дея хабар бермоқда ТИВ.
Хабар берилишича, хорижлик ҳайдовчиларга иложи борича тезроқ мамлакатдан чиқиб кетиш шарти билан 14 кунлик карантин даврини кутмасдан Туркия ҳудудига киришга рухсат берилади.
Кема орқали хорижий юк ташувчиларга (Ро-Ро операциялари) “Зонгулдак-Черноморск (Илличивск)”, “Истанбул-Черноморск”, “Карасук-Черноморск”, “Константа-Карасу”, “Ташужу-Триполи” ва “Мерсин-Ҳайфа” йўналишларида ташишни амалга оширадиган кема бортида бўлишларига рухсат берилади (илгари ҳайдовчиларнинг кемага киришига рухсат берилмаган, фақат ярим тиркамалар/тиркамалар қабул қилинган).
Касаллик аломатлари аниқланса, чет эллик ҳайдовчиларнинг Туркия ҳудудига кириши рад этилади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳудуди орқали халқаро юк ташишни режалаштираётган фуқароларга Туркия томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилди.