Босқинчилар “Манчестер Сити” футболчисини уйида калтаклади
Спорт
−
31 Декабрь 2021
10459“Манчестер Сити” футболчиси Жоау Канселунинг уйига тўрт нафар босқинчи ҳужум қилди. Бу ҳақда спортчи Instagram’да маълум қилди.
Канселунинг таъкидлашича, босқинчилар унинг барча қимматбаҳо буюмларини олиб кетган ва уни калтаклаган. У постга юзидаги яралар акс этган фотосуратни илова қилган.
“Қандай қилиб бунчалик ёмон бўлиш мумкинлигини билмайман. Ҳаётимдаги жуда кўп тўсиқлардан сўнг, бу енгишим керак бўлган яна бир тўсиқ. Ҳар доимгидек бақувват ва кучли”, деб ёзган футболчи.
Маълумот ўрнида, Канселу “Манчестер Сити”га 2019 йилда Италиянинг “Ювентус” клубидан келиб қўшилган. Жорий мавсумда ҳимоячи Премьер-лиганинг 19 та учрашувида қатнашиб, битта гол урган.
LiveБарчаси