Канселу фаолиятини Ла Лигада давом эттирадиган бўлди

Спорт

image

“Манчестер Сити”нинг португалиялик ҳимоячиси Жоау Канселу “Барселона”га ўтди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Футболчи Каталония клубига ижара асосида тўп суради. Ижара шартномасида сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўрсатилган. Тез орада Испания клуби футболчини қанча миқдорга харид қилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлади. 

Ўтган мавсум ўрталарида “Ман Сити” Жоауни “Бавария”га ижарага берди, чунки у Гвардиоланинг янги ўйин тизимига тўғри келмади. Жамоага қайтганидан сўнг, Канселу клуб сафида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмади ва ҳатто қайдномага ҳам киритилмади.

Охирги мавсумда 29 ёшли футболчи клуб миқёсида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчи қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Канселу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг